Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Қашқадарёда шифохона портлади. Абдулла Ориповнинг синглиси портлашда ҳалок бўлди
Портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган. Аммо...
Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси жорий йилнинг 24 декабрь куни тонгда портлаб кетди.
Nasafnews’га кўра, шифохонада газ босими ортиб, чақнаш юзага келган. Воқеа оқибатида шифохонанинг иккинчи қавати тўлиқ зарарланган.
Портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.
Улардан бири марҳум атоқли шоир Абдулла Ориповнинг синглиси 74 ёшли Ойсара Убайдуллаева экани маълум бўлди. Ойсара Убайдуллаева 2022 йил 30 декабрь куни 80 фоиз куйиш тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Маълум бўлишича, Убайдуллаева портлашдан олдин шифохонада турмуш ўртоғи билан даволанаётган бўлган. Ҳозирда марҳуманинг турмуш ўртоғи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалида даволанмоқда.
Марҳуманинг қизи шифохонадаги портлаш лоқайдлик туфайли юзага келганини айтди.
“23 декабрь куни ота-онамни шифонога жойлаштирдик. Икковилари ҳам Янги йилни яхши кайфиятда кутиб олайлик, деб чиқиб кетишган эди. Ўша куни бош врач хоналари совуқ эканлиги учун, “Ҳудудгаз”дан ходимларни чақирган.
Ходимлар кучли босимда газ ҳайдаган, трубалар чириб кетганлиги туфайли, газ сизиб чиққан. Газ ҳиди бутун бино бўйлаб тарқалган.
Улар буни билишган, лекин буни бартараф қилишмаган, лоқайдлик қилишган. Отам туриб, чироқни ёққанлар, шундан сўнг портлаш содир бўлган”, - дейди у.
Nasafnews’га интервью берган шифохона ходимларининг айтишича, 54 нафар ходимнинг иш ҳақи 2022 йил сентябрь ойидан буён берилмайди.
“Портлаш бўлгандан кейин телефонларимизни олиб қўйишди, ҳеч кимга мурожаат қилишга қўйишмади. 64 нафар ходим ишсиз қоляпти, ҳеч ким бизни иш билан таъминлаймиз дегани йўқ.
Кимга мурожаат қилишни ҳам билмаймиз. Биз апрель ойидан буён маошимиз тўлаб берилмаётганлиги туфайли мурожаат қиляпмиз. Шифохонада касал бор эди. Энди нима қиламиз? Бухгалтердан маошимизни сўрасак, “ҳисобларингларда пул йўқ” деди”, — дейди ходимлардан бири.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
“2022 йил 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига Қарши шаҳар “Равоқ” маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.