Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:11 / 2023-01-03 365 0 Жамият

Самарқандда жамоат жойида дрифтлар бажарган «Mercedes-Benz» ҳайдовчиси қамалди

Иномарка ҳайдовчиси қоидаларни бузгани етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.

world-news

Самарқандда Янги йил байрами кечаси Mercedes-Benz машинасида хавфли манёврлар билан дрифтлар бажарган ҳайдовчи 15 суткага кесилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

2022 йил 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳрининг "Хўжа Аҳрор Валий" кўчасида "Mercedes-Benz" русумли, 01L700OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Р.А. атрофдаги фуқаролар эътиборини жалб этиш мақсадида хавфли бўлишига қарамасдан турли манёврлар билан "дрифт"лар бажарган.

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар бугун, 2023 йил 3 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатларида МЖтКнинг 183-, 194-модда 1-қисм ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш