Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Намангандаги хонадонда содир бўлган ёнғин оқибатида 25 ёшли ногирон қиз ҳалок бўлди
Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин оқибатида 1 гуруҳ ногирони бўлган қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ маълум қилди.
Таъкидланишича, 31 декабрь куни соат 07-21да Наманган шахар Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Наманган шахар “Байналминал” Маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган, келиб тушган хабарга асосан соат 07-25да ёнғин қутқарув экипажи жойига етиб борган, содир бўлган ёнғин, ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 07-40да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 25 кв.метр жойи ҳамда уй жихозлари ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида хонадон эгасининг қизи 1-гуруҳ ногирони 1997 йилда туғилган фуқарони куйган холдаги жасади топилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар хонадонингизни иситиш мақсадида газ, электр, кўмир, ўтин ва бошқа ёқилғилардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ва фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг”, дейилади Наманган ФВБ Ахборот хизмати.