Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Тошкентга экстрадиция қилинди
Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади.
Куни-кеча Куала-Лумпурдан Тошкентга Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ва Малайзияда узоқ вақт яшириниб юрган жиноятчи олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, айбланувчини қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ва тезкор-ахборот кузатуви ҳамда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан амалга оширилган.
Ушбу идоралар ходимлари томонидан олиб борилган самарали ҳаракатлар натижасида Малайзия ҳукумати томонидан қидирилаётган шахсни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинувчини қўлга олиш ва ҳибсга олишга муваффақ бўлишди.
Экстрадиция масаласининг ижобий кўриб чиқилиши натижасида қидирувда бўлган аёл Тошкентга олиб келиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди. Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади.