Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Футбол қироли Пеле 82 ёшида оламдан ўтди
Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Аммо бу муолажалар унга фойда бермаган.
Уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи, XX асрнинг энг яхши футболчиси қисқа қилиб айтганда “футбол қироли” Пеле 82 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг қизи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Биз сизни чексиз севамиз. Жойингиз жаннатда бўлсин”, — деб пост қолдирган,у.
Пеле Сан-Паулу шифохонасига шошилинч ётқизилганди. Унинг танасида кўплаб шиш ва юрак етишмовчилиги аниқланган. 20 декабрь куни футболчининг қизи унинг шифохонада аҳволи оғирлигини маълум қилганди.
Пеле ичаклари, жигари ва ўпкасида ўсмалар пайдо бўлгани туфайли бир неча ой давомида кимётерапия муолажасини олиб келаётган эди. Аммо бу муолажалар унга фойда бермаган.
Қайд этиш жоиз, Эдсон Арантес 2021 йил сентябр ойида йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция қилинганди, 2022 йилда эса учта хавфли ўсма ва сийдик йўллари инфекциясини даволаш учун икки марта шифохонага ётқизилганди.
Маълумот учун,Пеле (ҳақиқий исми – Эдсон Арантис до Насименто) 1956-1977 йилларда Бразилиянинг “Сантос” ва Американинг “Нью-Йорк Космос” клублари таркибида профессионал даражада ўйнаган, “Сантос” билан биргаликда беш карра чемпион бўлган. Бразилия кубоги, ҳар бири икки марта Либертадорес кубоги ва қитъалараро кубокни қўлга киритди.
Бразилия терма жамоаси таркибида Пеле футболчи сифатида ягона уч карра жаҳон чемпионига айланди (1958, 1962, 1970). У Гиннеслар рекорди китобига энг кўп гол урган футболчи сифатида киритилган (1279 та гол).