Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Конституция куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Тошкентда гиёҳвандлик моддалари муомаласи билан шуғулланган икки талаба қўлга олинди
Навоийда 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси ва 75 МВт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди
Қозоғистондаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун асосий фаворитни тахмин қилди
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
«Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйдик» — Садир Жапаров
Жапаров мамлакатда “Кампиробод” сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши бўлаётган норозиликларга шахсий мақсадларини кўзлаган кучлар туртки берганини таъкидлади.
Қирғизистон ва Ўзбекистон умумий чегара ўрнатиш ва барча чегаравий келишмовчиликларни ҳал қилишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.
“Кеча биз қўшни Ўзбекистон билан чегара масаласига нуқта қўйдик”, - деди у.
Жапаровнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон чегара ҳудудларидаги қирғиз қишлоқларини сув билан таъминлаш мажбуриятини олган.
У мамлакатда “Кампиробод” сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши бўлаётган норозиликларга шахсий мақсадларини кўзлаган кучлар туртки берганини таъкидлади.
“Уларнинг асосий мақсади амалга ошмади, чунки одамлар муаммо қандай ҳал қилинаётганини тўлиқ тушунишди”, - деди у.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ерни берди, қирғиз томони эса “Кампиробод” (Андижон) сув омбори сувлари ҳудуди — 4485 га ер Ўзбекистонники бўлиб қолишига рози бўлди, бироқ уни икки давлат биргаликда бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жапаров унинг мамлакати Ўзбекистон билан чегарадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга келишиб олганини маълум қилганди.