Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:09 / 2022-12-28 754 0 Жамият

Бепул автотураргоҳ, 24 соатлик сервис — Тошкентда «MirLuxe Plaza» меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади

Янги меҳмонхона вокзал ва аэропортга жуда яқин бўлган Успенский собори ва Миробод бозори яқинида жойлашган.

27 декабрь куни Тошкентда «MirLuxe Plaza» меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, меҳмонхона раҳбарияти, меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбирда нутқ сўзлаган вазир айни дамда юртимизда маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кенгайтириш мақсадида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, бугунги каби меҳмонхоналар очилиши туристларга янада қулайлик яратишини қайд этди.

Маълумот учун, янги меҳмонхона вокзал ва аэропортга жуда яқин бўлган Успенский собори ва Миробод бозори яқинида жойлашган. Меҳмонхона яқинида Хитой, Россия, АҚШ ва Буюк Британия байроқлари ҳилпираб турибди. Ушбу меҳмонхона турли тоифадаги 89 та хонадан иборат бўлиб, бу ерда 120 та иш ўрни яратилган.

«MirLuxe Plaza» лобби-бар, европа таомлари тайёрланадиган ресторан, фитнес зали, фин саунаси ва жакузили 13 метрлик ёпиқ бассейни ҳам ўз ичига олган.

Бундан ташқари, меҳмонхона хоналари кондиционер, музлаткич, сейф, фен, сочиқлар тўплами, электр чойнак, кабель каналларига уланган 43 дюймли телевизор билан жиҳозланган ва бепул Wи-Фи туфайли исталган вақтда интернетга киришингиз мумкин. Ҳар бир хонада иш столи ва маҳаллий телефон рақамларига қўнғироқлар мавжуд.

Қолаверса, «Суите» хоналари қўшимча равишда алоҳида ошхона, микротўлқинли печь, электр печка, ҳаммомдан иборат.

Меҳмонхонада сайёҳларга тўққизинчи қаватдаги 120 кишига мўлжалланган ресторанда овқатланиш имконияти яратилган. Шу билан бирга, кўпроқ шахсий муҳитда дам олишни истаган меҳмонлар 24 соатлик хона хизматидан фойдаланиши ва тўғридан-тўғри хонага овқат ва ичимликлар буюртма қилишлари мумкин. «МирЛухе Плаза» меҳмонхонаси, шунингдек, бепул автотураргоҳга ҳам эга.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш