Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

23:09 / 2022-12-27 380 0 Ҳодисалар

Сирдарёдаги кўприк таъмирталаб ҳолатда, транспорт ҳаракати қисман чекланган. Ҳоким вазиятни назоратига олди

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган, 1976 йилда фойдаланишга топширилган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келганлиги боис, транспорт ҳаракати қисман чекланди. Лекин машиналар қатнови Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракати бўйлаб давом этмоқда.

Ҳолат вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ва тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганилган. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугуннинг ўзида йўл ўтказгичда қурилиш-монтаж ишлари бошланди. Шу сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридан қўшни вилоятларга ўтиш Сирдарё туманидаги айланма йўл (Халқаро аҳамиятдаги М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 километри ҳамда давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М-34 автойўли — М-39 автойўли — Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми) орқали амалга оширилмоқда”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

Таъкидланишича, барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланяпти.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш