Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
“Quramax medical” МЧЖ, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахслари қамоққа олинди – ДХХ
Ёш гўдакларнинг умрига зомин бўлган дори воситаси ортидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати кузатилганлиги кенг жамоатчиликни хавотирга солди.
Ҳиндистон давлатининг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи Ўзбекистонга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган.
Таъкидлаш лозимки, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатор ўрганишларига кўра, “Док-1 Макс” сиропининг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.



