Qidirish

14:43 / 2022-12-27 127 0 Мақолалар

Ўзбекистонда «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Маълумки, қонунлар ҳар бир давлатчилик миқёсида муҳим ўрин эгаллайди. Қонунлар жамият учун хизмат қилиши зарур ва барча фуқаролар қунунга амал қилмоғи лозим. Шундагина жамиятда қонун устуворлиги таъминлаган ҳисобланиб, бу давлат дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлади.

world-news

Давлат ва жамият тараққиётини кўзлаган ҳолда айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади. Шундай қонунларимиздан бири Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-303-сон). Бу қонун 2012 йил 16-октабрда қабул қилинган. Қонун 24  моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасидаги барча географик объектларни номлаш ҳамда қайта номлаш қоидаларини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунга 2022 йил 2 ноябрда (ЎРҚ-799-сон) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги таҳрирга кўра:

Қонуннинг 4-моддасига қўшимча равишда 41 – модда киритилди. Унда Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиш зарур эканлиги,

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши,

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни келиб тушганидан кейин муҳокама қилис  учун уларни беш иш кунидан кечиктирмай ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши,

Таклифларнинг муҳокамасини ўтказиш муддати географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги кераклиги,

Маҳаллий аҳоли географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан ўз фикрини оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда якка тартибда ёки жамоа бўлиб билдириши мумкин. Бунда шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши,

 Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан аҳолидан келиб тушган фикрларни умумлаштиради ҳамда бу фикрларни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли комиссияга киритади, мазкур комиссия хулоса тайёрлаш чоғида бу фикрларни ҳисобга олиши кўрсатиб ўтилди.

 Қонуннинг 10-моддасига қўшимча равишда 101 – моддаси киритилди. Унда аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ҳамда қоида тариқасида номланиши мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши белгиланди.

Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларни номларини ўзгартириш, таклиф этилаётган номнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қарор қабул қилиш белгиланмоқда, бу билан ном беришдаги такрорланишлар ва қонун талабига жавоб бермайдиган номлар билан географик объектларни номлашнинг олди олинади.

Қонунга ўзгартириш киритилиши ҳозирги глобаллашув жараёнида ҳар бир географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнларини фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш, ундан ташқари, манзилларнинг аниқлиги ва қисқа муддат ичида жой номларининг тез-тез ўзгариши натижасида юзага келадиган чалкашликларнинг олди олинади. Бу эса юртимиз аҳолиси ҳамда чет давлатлардан турли мақсадда ташриф буюрувчи фуқаролар учун излаган манзилларига қулай ҳамда тез етиб боришларига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш