Сўнгги янгиликлар
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Самарқандда ер ва кадастр соҳасига оид 2,6 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган
2022 йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилоятида ер ва кадастр соҳасига оид 2,6 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Effect.uz’га Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Президентнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6243-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма ҳамда унинг худудий бўлимлари мутаҳассислари томонидан ер қонун бузулиш ҳолатлари бўйича ер назоратини самарали ташкил этиш бўйича ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда.
Унга кўра, ер муносабатлари билан боғлиқ қонун бузулиш ҳолатлари юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2022 йил 11 ой давомида Самарқанд вилояти туманларида жами 1614 та холатда 486 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ва ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, 1 109 та ҳолатда 261 гектар уй-жой қуриш мақсадида, шундан 384 та холатда 154 гектар томорқа сифатида 296 та ҳолатда 19 гектар нотурар жой қуриш мақсадида ва 209 та ҳолатда 205 гектар бошқа холатларда фойдаланиш учун эгаллаб олинган.
Ушбу аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ер қонун бузилишини содир этган шахсларга 1614 та огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан 518 та ҳолатда 255 гектар ихтиёрий бартараф этилган.
Белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этилмаган 981 та ҳолатда 214 гектар буйича фуқаролик ишлари бўйича суд идораларига ноқонуний қурилмани буздириш ва ер майдонини асл ҳолатига келтириш юзасидан даъво аризалар ва прокуратура органларига 207 та ҳолатда 34 гектар майдондаги қонунбузилишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилган.
Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари ер инспекторлари томонидан вилоят бўйича жами: 2 671 та ер қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Шундан
1 785 таси Кадастр агентлиги органлари томонидан кўриб чиқилган. 157 та маъмурий иш юзасидан чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича судларга юборилган, 182 та ер қонун бузилиш ҳолатлари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга (прокуратура, ДХХ, ИИВ, ДСҚ, ИЖҚКД) юборилган, 511 та ҳолатда МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ маъмурий ишлар тугатилган, 36 таси кўриб чиқиш жараёнида.
МЖтКнинг 60-моддаси 2-кисмига асосан 332 та, 60-моддаси 3-кисмига асосан 332 та, 601-моддасига асосан 42 та, 68-моддаси 1-қисмига асосан 290 та, 681-моддасига асосан 789 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шундан туманлар бўйича тўхталадиган бўлсам, Булунғур-206 та, Жомбой-165 та, Иштихон-110 та, Каттақўрғон туман-202 та, Нарпай-74 та, Нуробод-170 та, Оқдарё-117 та, Пастдарғом-300 та, Пахтачи-130 та, Пайариқ-415 та, Самарқанд тумани-86 та, Тойлоқ-143 та, Ургут-156 та, Қўшробот- 145 та Самарқанд шаҳар 157 та ҳамда Каттақўрғон шаҳрида 95 та маъмурий баённомалар расмийлаштирган.
Қўлланилган жарималар суммаси 12 млрд 908 млн 500 минг сўм бўлиб, Ундирилган жарималар агентлик томонидан 851 та маъмурий иш бўйича 2 млрд 070 млн сўм ундирилган, Мажбурий ижро бюросига ундириш мақсадида жами 611 маъмурий иш яъни 9 млрд 138 млн 700 минг сўм юборилган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси томонидан жами 194 та маъмурий баённома бўйича 945.1 млн сўм ундирилган.