Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
63 млрддан ортиқ пул йўқ қилинган: Андижон ҳокими ва прокурори 10 йилга кесилди, яна уч нафар мансабдор қамоққа ҳукм этилди
Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Хайдаров ва шаҳар прокурори лавозимида ишлаган Қурбонали Асқаров ҳамда бошқа мансабдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Олий суд матбуот хизматининг маълумотига кўра, 26 декабрь душанба куни Фарғона вилоят суди биносида Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Хайдаров, Андижон шаҳар ХТБ марказлашган молия-бухгалтерия хизматида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган С.Юлчиева, Андижон шаҳар собиқ прокурори Курбонали Асқаров, Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ф.Муллажанов, Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг маҳаллий бюджет даромадларини режалаштириш ва бюджетларини шакллантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ҳошимов ва жами 45 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Таъкидланишича, ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Утаев раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Ш.Шеркуловдан иборат суд таркибда биринчи инстанция судида кўриб чиқилган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳукмига кўра:
Собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Баҳром Хайдаровга Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазо тўлиқ қўшилиб, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 350 баравари, яъни 85 750 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
С.Юлчиева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
С.Юлчиевага Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукми билан тайинланган 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталган 9 ой 10 кун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 9 ой 3 кун ахлоқ тузатиш (3 ой 3 кун уй қамоғида ўтирган муддати ўталган ҳисобидан қўшилади) ишлари жазоси, тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 2 ой 20 кун мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 11 ой 26 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўташ учун қолдирилган.
Шаҳар собиқ прокурори Курбонали Асқаров Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ф.Муллажанов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ш.Ҳошимов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 40 нафар судланувчига содир қилган жиноий ҳаракатлари доирасида тегишлилиги бўйича Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 207, 208, 209, 211, 28,211, 228 ва 243 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга 4 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2 йилгача озодликни чеклаш ҳамда 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш жазолари тайинланган.
Жиноят оқибатида етказилган 63 млрд. сўмдан зиёд миқдоридаги моддий зарарнинг 16 млрд. сўмдан ортиғи қопланган бўлиб, зарарнинг қолган қисмини судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланган.