Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Эр ўз хотинини ваҳшийларча ўлдирди
Эр шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида эр жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 18:00 ларда 1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоги Н.И. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида эр қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Хабарда айтилишича, эр шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган.
Шунингдек ушбу оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, жанжалкаш оилалар рўйхатида турмаган. Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104- моддаси 3- қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.