Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
ДХХ қирғизистонлик эркакни қўлга олди. Унинг машинасидан 1 кг яқин героин чиққан
Героин моддаси тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказиб берилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида оғир турдаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Хусусан, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган “Nexia-2” русумли автомашина Наманган вилоятининг Поп туманидаги “Шеробод” йўл-патруль хизмати масканида тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Андижон шаҳрида вақтинча яшовчи, 1973 й.т. Қирғиз Республикаси фуқаросига тегишли 996 гр. “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказиб берилган ушбу ажал оғусини мазкур шахс Фарғона водийсида сотишни режалаштирган.
Ҳозирда ушбу фуқарога нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.