Сўнгги янгиликлар
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Фермер хўжаликлари 64,1 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди
Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан электр ўғирлаш билан боғлиқ 246 та ҳолат кузатилган.
Маълум бўлишича, суғориш мавсумида фермер хўжаликлари 246 та ҳолатда сув насосларидан ноқонуний фойдаланган ва 64,1 миллиард сўмлик электр токидан ноқонуний фойдаланган.
Жорий йилнинг 15 июль санасида берилган маълумотларда, шу турдаги 179 та қонунбузарлик ҳолатида 33,5 миллиард сўмлик электр токи ўғирлангани маълум қилинган. Бу сўнгги 40 кунда 30,6 миллиард сўмлик электр талон-торож қилинган дегани.
«Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг», дейилади инспекция хабарида.