Qidirish

06:29 / 2022-12-12 374 0 Жамият

Тошкентда туризм ва меҳмондўстлик соҳасига бағишланган GEW-2022 VI Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди

Ҳафталик давомида 10 дан ортиқ тадбирлар: муҳокамалар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этилади.

world-news

Бугун, 12 декабрь куни Тошкентдаги ТEАМ университетида «GEW-2022» ВИ Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global entrepreneurship week) бошланди. Бу йилги ҳафталик «Туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги тадбиркорлик» мавзусига бағишланмоқда.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, ГEН Узбекистан директори Ҳикмат Абдураҳмонов, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавит Бен-Ҳиллел, ТEАМ университети бош директори Абдурасул Юсупов, ТEАМ университети декани Эрдоган Экиз, шунингдек, давлат идоралари, тижорат ташкилотлари, университетлар, молия институтлари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, талабалар ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов номидан барча иштирокчиларни табриклади.

«Маълумки, туризм соҳаси давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланиб, саёҳатларни рағбатлантиришнинг «cашбаcк» ва «тах-фреэ» тизимлари, шунингдек, бизнесни юритиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш.механизмлари жорий этилмоқда.

Тадбиркорлик ҳафталиги ахборот алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида янги ўсиш нуқталари ва йўналишларини аниқлаш учун муҳим майдондир».

Тадбир давомида Ҳикмат Абдураҳмонов, Зеҳавит Бен-Ҳиллел ва Абдурасул Юсуповлар ёш тадбиркорларга маърузалар қилишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Куннинг иккинчи ярмида «Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни бошқариш соҳасидаги ҳозирги тенденциялар ва истиқболлар: ҳукумат, бизнес ҳамжамият ва инвесторлар нуқтаи назари» мавзусида панель муҳокамаси ва «Самарқанд туристик форуми туризм соҳасида фикр алмашиш учун ривожланаётган платформа сифатида» мавзусида тақдимот бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ушбу ташаббус ГEН Узбекистан томонидан олтинчи бор ташкил этилмоқда ва ҳафталикнинг асосий ташкилотчилари ва мезбонлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ТEАМ университети ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳафталик давомида 10 дан ортиқ тадбирлар: муҳокамалар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этилади.

«GEW-2022» 6-Глобал тадбиркорлик ҳафталиги 16 декабргача давом этади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш