Qidirish

05:57 / 2022-12-04 390 0 Жамият

Тошкент халқаро туризм ярмаркасида фаол ҳудуд ва ташкилотлар тақдирланди

"ТХТЯ–2022"да 30 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

world-news

2 декабрь куни Тошкент шаҳрида «Ипак йўлида туризм» 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг учинчи куни тадбирлари бўлиб ўтди. Ялпи сессиялар ва Б2Б учрашувлардан сўнг куннинг иккинчи ярмида «ТХТЙ–2022» тадбирида фаол иштирок этган ҳудудлар ва ташкилотлар муносиб тақдирланди.

 

 

Расмий ёпилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шахриёров Бош вазир ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов номидан ярмаркага ташриф буюрган хорижлик ва маҳаллий иштирокчиларга самимий миннатдорлик билдирди ва тадбирнинг муваффақиятли ўтгани билан барчани қутлади.

 

Шунингдек, тадбирда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Тожиддин Жўразода, ББC Wорлд Неwс нашрининг Евроосиёдаги тижорат хизмати раҳбари Сергей Становкин, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон, Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) ижрочи директори Мая Ломидзе, Қирғиз Республикаси Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси президенти Елена Калашникова, Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги раис маслаҳатчиси Кенан Гулузода, инглиз саёҳат ёзувчиси Марк Эллиот бошқа хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этди.

«Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти юқори эканлиги кўп бора таъкидланган. Тошкент халқаро ярмаркасида ташриф буюриб, бунга яна бир бор амин бўлдим. Маҳаллий стендларни томоша қила туриб, юртингизда хорижий туристларни ўзига жалб қила оладиган жиҳатлар кўп эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ярмаркада иштирок этганимдан, бу муҳим воқеликнинг бир қисмига айланганимдан хурсандман», – деди Тожиддин Жўразода.

 

 

Озарбайжон Республикаси Давлат туризм агентлиги раис маслаҳатчиси Кенан Гулузода эса туризмнинг ҳар бир соҳасини ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибаси кўп давлатларга ўрнак бўлишини қайд этди.

Маросимда ярмаркада иштирок этган маҳаллий ҳудудлар ва ташкилотлар «Энг намунали стенд», «Энг фаол стенд» «Энг мукаммал архитектура соҳиби», «Энг меҳмондўст стенд» каби қатор номинациялар бўйича тақдирланди.

Қолаверса, ташкилотлар «Энг реалистик ва ноёб стенд», «Мамлакат винотуризм салоҳиятини намойиш этгани учун», «Энг зўр стенд», «Энг сахий ҳамкор», «Туризм ривожи йўлидаги самарали хизматлари учун» каби номинацияларда алоҳида эътироф этилди.

Маълумот учун, «ТХТЯ–2022»да 30 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

ТХТЙ–2022»да 30 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш