Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 98

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 268

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

15:17 / 2025-07-22 366 0 Ҳодисалар

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандаси учун қазилган яширин туннель фош этилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида ёнилғи-мойлаш материалларини контрабанда йўли билан олиб ўтиш учун қазилган 450 метрлик туннель аниқланди. 

world-news
Бу ҳақда «Tengrinews» хабар қилди. Туннель Қозоғистон прокуратураси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда Туркистон вилояти бўйича ММА департаменти ва Миллий хавфсизлик қўмитаси департаменти иштирокида, шунингдек, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари кўмагида ўтказилган операция натижасида фош қилинди.
 
Тергов маълумотига кўра, туннель орқали контрабанда фаолияти икки ой давом этган. Унинг доирасида барқарор логистика йўлга қўйилган, хориждан молиялаштириш таъминланган ҳамда нефть маҳсулотларини ташиш амалга оширилган.
 
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳам ўз ҳудудида тегишли чораларни кўрган. Қўшма тадбирлар натижасида жиноий схеманинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам аниқланган.
 
Маълумотларга кўра, Қозоғистонда ҳам гумонланувчи сифатида беш киши жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг барчаси Қозоғистон фуқаролари бўлишган. Аввалроқ Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп «каннабис» ўсимлиги экилгани аниқлангани тўғрисида хабар қилгандик.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш