Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
Қуйидаги мақола Туркиянинг ўрмон ёнғинлари билан курашда технологияси, жиҳозлари, ҳаво ва қуруқлик кучи ва инсон ресурслари салоҳиятини ошириш учун сўнгги 23 йил ичида олиб борган тадқиқотлари ва эришган ютуқлари ҳақида маълумотни ўз ичига олади.

Сўнгги 23 йил ичида ўрмон ёнғинларига қарши курашда жуда муҳим ютуқларга эришилган. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига қарашли Ўрмон хўжалиги Бош Бошқармаси томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида технология, асбоб-ускуналар, ҳаво ва қуруқлик кучи ва инсон ресурслари доимий равишда ривожланиб борган.
2002 йилда 73 тонна бўлган ҳаво сувини сепиш қуввати бугунги кунга келиб 27 самолёт ва 105 вертолёт билан жами 438 тоннага етди.
Туркия Европада биринчи, дунёда эса ёнғин ўчиришда учувчисиз ҳаво воситаларидан фойдаланган иккинчи давлатдир. 184 таси ақлли бўлган 14 та учувчисиз ҳаво воситалари ва 776 та қўриқчи минорасидан ташқари, сунъий интеллектга асосланган тизимларимиз ёрдамида ёнғинлар анча олдинроқ аниқланмоқда. Ёнғинни аниқлаш вақти 2 дақиқага қисқарган.
2002 йилда бизда бор-йўғи 637 та сув танкери ва сув таъминоти автомашиналари бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 1786 тага етди. 831 та қурилиш техникаси ҳам соҳада хизмат кўрсатмоқда. 2002 йилда биринчи курашиш учун биронта воситалар мавжуд бўлмаган бўлса, бу даврда 2742 та биринчи ёнғинга қарши автомашиналари фойдаланишга топширилган.
Самолётлар сувни тезроқ олиши учун 23 йил ичида ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ўт ўчириш ҳавзалари ва ҳовузлар қурилиб, улардан 4796 таси фойдаланишга топширилган. Бу жараёнда малакали кадрлар салоҳияти ҳам кенгайтирилди. 2025 йилда ўрмон ташкилотига 8500 янги ходимлар қўшилган.
Туркия муҳандислари табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ва ўт ўчирувчиларимиз, 25 минг ўрмон қаҳрамонлари билан бирга ям-яшиллик иборат ватан бўйлаб меҳнат қилмоқда. Бундан ташқари, 131 000 ўрмон ёнғинларини ўчиришда кўнгиллиларимиз ҳам ёрдам бермоқда.
Ўрмон Хўжалиги Бош Бошқармаси томонидан ўтган йилнинг кузидан жорий йилнинг ёз ойининг бошигача ёнғинни ўчиришга барча зарур тайёргарлик кўрилган. Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, республика бўйича 1600 та пунктда қуруқликдаги транспорт воситалари, 58 тасида ҳаво транспорти воситалари навбатчиликка шай ҳолатга келтирилган.
Туркия бугунги кунда ёнғинларга қарши курашда дунёда ўрнак бўладиган давлатга айланди. Дунёнинг кўплаб давлатлари Туркия тажрибасидан фойдаланишни истайди ва Ўрмон хўжалиги Бош Бошқармаси бу йўналишда турли мамлакатларда малака оширмоқда.



