Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
Навоий вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш масалалари Миллий кенгаш йиғилишида танқидий кўриб чиқилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг бугун Навоий вилояти Конимех туманида бўлиб ўтган сайёр мажлисида вилоятда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинган.
Таҳлилларга кўра, вилоят бўйича 2023 йилда 211 нафар шахс томонидан 145 та, 2024 йилда эса 350 нафар шахс томонидан 263 та коррупцияга оид жиноят содир этилиб, бу турдаги жиноятлар сони 81,4 фоизга ошган.
Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 14-19 апрель кунлари вилоятнинг Қизилтепа, Конимех, Хатирчи туманлари, Зарафшон ва Навоий шаҳарларида соғлиқни сақлаш, бандлик, банк, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр-қурилиш соҳаларида 30 га яқин объектда ўтказилган ўрганишларда ҳам коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида жиддий камчиликлар аниқланди.
Мажлисда Акмал Бурханов ушбу ўрганиш якунлари бўйича ахборот берди.
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди. Давлат томонидан бепул тарқатиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида аҳоли етарлича хабардор эмас. Мактабгача ва мактаб таълим йўналишида коррупциявий ҳолатлар асосан ишга қабул қилиш, дарс соатларини тақсимлаш, хусусий мактабгача таълим муассасасини очишга ёрдам бериш жараёнларида юзага келмоқда. Имтиёзли кредитлар ажратиш, қурилиш соҳасида ер ажратиш, кўп қаватли турар-жой мажмуалари қуришга рухсат бериш, шунингдек, қурилиш объектларини қабул қилиш жараёнида ҳам тамагирлик ҳолатлари учрамоқда», — деди Акмал Бурханов.
Ўрганиш давомида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган вилоятнинг 15 нафар давлат хизматчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини белгилаш, ижро интизомини ошириш ва тегишли раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритилди.
Қайд этилган масалалар юзасидан соҳаларга масъул бўлган раҳбарларнинг тушунтиришлари эшитилган. Мажлисда Конимех туманини туманини «Коррупциядан ҳоли ҳудуд»га айлантириш га оид алоҳида амалий чора-тадбирлар белгиланган. Муҳокама якуни бўйича масъуллар зиммасига тегишли вазифалар юкланган.



