Qidirish

20:58 / 2025-04-20 31 0 Ҳодисалар

Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?

Қувасой шахар намуна МФЙ фуқаролари томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун Фарғона вилояти Сирдарё-Сўх Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига фуқаролар билан бориб кўрилди. 

world-news

Суриштирув жараёнида бугунги кунда мавжуд долзарб муаммолар ўртага ташланди. Бироқ ҳолат юзасидан саволларимизга юзланган бошқарма бошлиғи ўринбосари фуқароларнинг кескин эътирозларига сабабчи бўлди. Айтилаётган муаммога эмас, ходимнинг ҳатти ҳаратига эътибор бермаганлиги сабабли, фуқаролар маъсул ходимни мурожаатларини ўрганишини рад этишди.

Бошқарма бошлиғи шахсан ўзи қабул қилишини ваъда берган бўлсада, деярли 60 яқин фуқаролар бошқарма олдида сарсон бўлишди. Ҳолат юзасидан муаммони Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Ҳайитбоевич кўриб чиқиши учун вилоят ҳокимиятига йўл олинди. У ерда бизни вилоят матбуоти хизмати раҳбари Мақсуд ака кутиб олди. Фуқароларни вилоят маъсуллари билан юзлаштирди. Масала жойида тингланиб, эртаси куни муаммога алоқадор раҳбар ва ходимлар кўриб чиқилиши белгиланди.

Вилоят ҳокимлиги берган ваъдаларини бажарди, маъсуллар Қувасойда муаммони ҳал қилиш учун йиғилди. Шахсан Фарғона вилояти Сирдарё-Сўх Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фахриддин Султонович фуқаролар эътирозларини оммавий қабул қилди. Мурожаатлар тингланиш даврида далиллар асосида кўриб чиқилди. Қувасой шахар ирригация тизимлари ҳавза бўлими раҳбарига нисбатан фермер ва аҳолининг эътирози кўплаб муҳокамага сабаб бўлди. Бошқарма бошлиғига туман раҳбарига нисбатан чора кўрилишини илтимос қилишди. Фахриддин Султонович томонидан барча келтирилган важлар қонуний тартибда кўриб чиқилишини ваъда берди. Бунинг учун Сув хўжалиги инспекциянинг қатъий текшируви икки кунда тайинлашини белгиланди.

Аммо орадан икки ой вақт ўтган бўлсада, инспекция томонидан текширув хулосалари фуқаролар ва жамоатчиликка ҳам берилмади. Ваҳоланки, Фахриддин Султонович текширув жараёнларига ҳолис сифатида Оммавий ахборот воситаларини жалб этилишини такидлаганди. Бироқ текширув жараёнларига на биз жалб этилдик ва на ҳолислар. Фуқаролар айтаётган важлар балки тўғридур «Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди». Бугунги кунда фермерлар ва аҳоли Фарғона вилояти Сирдарё-Сўх Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига ишончсизлик билдиришмоқда. Бу масалар юқори доирада Сув хўжалиги вазирлиги томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ечим топишидан умидвор.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш