Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкентда 2 йигитни пичоқлаб, уйини ёқиб юборган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Ушбу уй қасддан ёқиб юборилган ва уйдаги икки нафар йигит пичоқлаб кетилган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, гумонланувчи йигит Сергели туманидаги танишининг уйига меҳмонга боради ва кутилмаганда улар ўртасида келишмовчилик рўй беради. Шундан сўнг, гумонланувчи йигит ошхонадан пичоқ олиб, уйда бўлган икки йигитга тан жароҳати етказади.
Пичоқланган йигитлар зудлик билан шифохонага ётқизилади. Шифохона маълумотларига кўра, пичоқланганлар жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт шамсутдиновга кўра, айни вақтда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи йигит қўлга олинган. Айни дамда Сергели туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.