Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 14

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:21 / 2025-04-08 481 0 Ҳодисалар

Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори қамалди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги мактаб директори гиёҳвандлик моддаларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келгани учун 10 йилга қамалди. 

world-news

Маълум қилинишича, Ф.Х. исмли шахс туманда жойлашган мактабларнинг бирида директор сифатида фаолият олиб борган. У муқаддам ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йил 2 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланган.

Суд ҳужжатига кўра, Ф.Х. 2024 йил август ойининг бошларида Ургут тумани “Муродқишлоқ” маҳалласида яшовчи маҳалладоши Ш.А. билан кўп миқдордаги опий гиёҳвандлик воситасини Самарқанд вилояти ҳудудида сотиб ўтказиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктиради. Ш.А. терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсдан 1 кг опий гиёҳвандлик моддаси пулини сотганидан сўнг бериш шарти билан олган.

Тузилган режага мувофиқ мактаб директори ва шериги 2024 йил 27 ноябрь ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан гиёҳванд моддани 12 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда ушланган.

Собиқ директор суд мажлисида қўйилган айбга қисман иқрорлик билдирган. Унинг шериги ҳам ўз айбига қисман иқрорлик билдирган ва бўлган ҳодисаларни судга тасдиқлаган.

Судланувчи Ф.Х. суд ҳукми билан 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган ва ўн йилга озодликдан маҳрум қииш жазоси тайинланган.

Ш.А. ҳам ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган ва унга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш