Сўнгги янгиликлар
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси: Конституцияда долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилган?
Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуслар моҳияти нимадан иборат?
Сирдарёда «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» бошлиғи фермерларга Хитой чигитини экишга ундайдиган «огоҳлантириш хати» юборди
Ўзбeкистонда сўз эркинлиги, қонун ва амалиёт ўртасидаги тафовут…
Марказий Осиёда “яшил” ривожланиш сари қадам: Самарқанд форуми натижалари
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистонлик боксчилар Бразилиядаги Жаҳон кубогида 5 та олтин медални қўлга киритди
«CREDIT-HOUSE» найрангларини тўхтатинглар! – Президентга мурожаат
Сирдарёда «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» бошлиғи фермерларга Хитой чигитини экишга ундайдиган «огоҳлантириш хати» юборди
Фермерлар кенгаши Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслигини билдириб, фермерлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик борлигини эслатди.

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани «Бирлашган»СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий ХинЛуЗао-52 ва ХинЛуЗао-78 навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.
ОГОҲЛАНТИШИ ХАТИ қуйидагича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарори билан пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари етиштириш орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Мазкур қарор ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 05/22-07-117-сонли топшириқ хатида, жорий йил ҳосили учун юқори ҳосилдор хорижий навларни етиштириш ҳамда кейинги йиллар учун хорижий ХинЛуЗао-52 ва ХинЛуЗао-78 навларидан сифатли уруғлик фондини яратиш белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалик «Э-уруг» ахборот тизимида ўтказилган тендер танлови ғолиб сифатида 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий ХинЛуЗао-52 ва ХинЛуЗао-78 навлари уруғлик чигитларини экишингиз бўйича огоҳлантирамиз.
Уруғчиликни ривожлантириш маркази
Фермерлар кенгашининг муносабати:
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига асосан фермер ижарага олинган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи бор.
Қайд этиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, Фермерлар кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш марказига фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ экинларни мустақил жойлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишини сўраб мурожаат киритилган.



