Qidirish

16:14 / 2025-04-05 155 0 Мақолалар

Чет элдаги пенционерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай? – Пенсия жамғармаси изоҳ берди

Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади. Бу қандай амалга оширилади?

world-news

Дастлаб, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостил қўйдиради. Мазкур жараённи пенционер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

ЭСЛАТМА: «Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида«ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостил қўйдиришлари талаб этилмайди.

Нима учун 3 ойлик муддат қўйилган?

Сабаби, қонунга кўра, вафот этган шахсларга пенсия тўланмайди. Амалиётда гарчи пенционер вафот этган бўлсада, унинг яқин қариндошлари томонидан пенсия олиб юриш давом этган ҳолатлари мавжуд.

Шунинг учун, бюджет маблағларини тўғри сарфлаш мақсадида 3 ойлик муддат киритилган.

- Пенционер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенционер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

- Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенционер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Пенционернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенционер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?

- Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенционер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.

- Олинган мазкур маълумотнома ишончномага илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг, тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.

Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенционерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқарога мурожаат этганидан олдинги 2 йил давр учун пенсия тўланади.

Нима учун 2 йиллик давр ўрнатилган?

Сабаби, аввалги тартиб бўйича 1 йиллик давр учунгина пенсия тўланган. Фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур муддат икки баробар узайтирилган.

Бугунги кунда, Пенсия жамғармаси томонидан фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш бўйича амалдаги тартибга қўшимча равишда масофадан идентификация қилиш тизимини амалиётга жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали, кейинчалик эса юзидан таниб олиш тизими (фаcэ ИД) орқали хизматни кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш