Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Давлат тилида маълумот бермаган ресторанга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқ орқали «Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган «МАДО» овқатланиш корхонасида истеъмолчиларга таомнома хорижий тилда тақдим этилган, маълумотлар Давлат тилида эмас...» мавзусида фуқаронинг эътирози қолдирилган.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган «МАДО» ресторанининг таомномасида ҳақиқатдан ҳам давлат тилида маълумотлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
«Бу билан хизмат кўрсатиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарорларида белгилаб берилган умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари бузилган», дейилади хабарда.
Мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича «МАДО ДОНДУРМА ТР» МЧЖ ҚКга қўмитанинг сўров хати киритилиб, унда жамиятга қарашли барча филиалларнинг таомномаларида давлат тилида маълумотлар қайд этилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлиги қайд этилган.
Якунда МЧЖга қарашли ресторан ва уларнинг филиаллари таомномаларида давлат тилида маълумотлар қайд этилиб, истеъмолчиларга тақдим этилиши таъминланган.