Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди
Тошкент автобусларида чиптасиз ҳаракатланганлар жаримага тортилмоқда.

Расмийлар йўл ҳақини тўламай тушиб кетаётганлик ҳолати тез-тез учрагани сабаб мартнинг ўрталаридан рейд тадбирларини бошлаган. Маълумотларга кўра, 1 апрел санасига қадар 56 кишига 37,5 минг сўм миқдорида жарима ёзилган.
Шу йил 1 январидан бошлаб Тошкентда автобуслар нақд пулда йўл ҳақини қабул қилмай, тўлов электронлаштирилди. Йўловчилар фақат АТТО, банк карталари ёки QR кодли бир марталик чипталар орқали тўловни амалга оширадиган бўлди.
Транспорт назорат инспекциясига кўра, айрим йўловчилар йўл ҳақини ҳеч қандай сабабсиз тўламасдан автобусдан тушиб кетаётгани тез-тез учрамоқда, шу сабабли инспекция ходимлари томонидан доимий рейд тадбирлари ташкил этила бошланган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бундай тадбирлар 14 март санасидан бошлангани ва 1 апрелга қадар рейдда чиптасиз ҳаракатланган 56 киши жаримага тортилганини маълум қилди. Жарима миқдори 37 500 сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, МЖтКнинг 144-моддасига кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми (бугунги кунда 37 500 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси бошлиғи Миракбар Икромов Kun.uz билан суҳбатда пойтахтда 2 600 та автобекат мавжудлигини, уларнинг 300 дан ортиғида автобус учун бир марталик QR-чипталарни олиш шохобчалари мавжуд эмаслигини айтганди. Масъул айни дамда пойтахтдаги мавжуд 5000 га яқин инфокиоскларни тизимга интеграция қилиш ишлари кетаётганини таъкидлаганди.
Ўз ўрнида, электрон тўловларнинг афзаллиги бўлиб, йўл ҳақи 1 700 сўмни ташкил қилади. Бир соат ичида бир нечта автобуслардан фойдаланиш эса арзонлашади, масалан, 1-мартасига 1 700 сўм, 2-мартасига 700 сўм, 3-мартасига эса бепул.



