Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 49

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 51

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 240

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:14 / 2025-04-02 959 0 Ҳодисалар

Самарқандда 16 ёшли йигит дарахт тагида қолиб вафот этди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат туман прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

world-news

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 16 ёшли бола дарахт босиб қолиши оқибатида оламдан ўтди. 

Билдирилишича, жорий йилнинг 30 март куни соат 11:00 ларда Паяриқ туман Ички ишлар бошқармасига «Илғор» МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган М.Б. ўз уйида дарахт йиқитиш жараёнида бахтсиз ҳодиса сабабли оғир тан жароҳати олиб, Челак шифохонасига олиб келингани тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, М.Б. яшаш хонадонида дарахт йиқитиш жараёнида кесилган шох тагида қолиб кетган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган бола оила аъзолари томонидан зудлик билан Челак шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Бироқ у шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ўша ерда вафот этган.

М.Б.нинг мурдаси суд-тиббий текширув ўтказиш учун олиб кетилиши керак бўлган бир вақтда марҳумнинг яқин қариндошлари фаол қаршилик кўрсатишиб, мазкур ҳолат бўйича бирор бир кишига даъволари йўқлигини айтган. Шундан сўнг далолатнома ва тилхат орқали боланинг жонсиз танаси яқин қариндошларига бериб юборилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш