Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

03:05 / 2022-11-16 599 0 Жамият

«Аir Аrabia» авиакомпанияси Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиши мумкин

«Аir Аrabia» авиакомпанияси, асосан, А-320 русумидаги самолётлар билан таъминланган бўлиб, Шаржа шаҳридан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 3 марта қатновларни амалга оширади.

world-news

2022 йил 15 ноябрда Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонасида БААнинг «Аir Аrabia» авиакомпанияси тижорат менежери Акрам Ал Исмоил бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

Маълумот учун: бош штаб-квартираси Шаржа шаҳрида жойлашган, 2009 йил центабр ойида тузилган мазкур авиакомпания қўшимча ташкил этилган қўшма корхоналар ҳисобига ҳозирда Шаржа, Абу Даби, Ал Айн, Александрия, Касабланка, Карачи, Ереван, Амман каби шаҳарлардан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲ мамлакатларидаги 89 шаҳарга парвоз қилувчи лоукостер авиаташувчи ҳисобланади.

Учрашувда авиақатновни мақсадли аудитория орасида тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозларни амалга ошириш имкониятлари, озиқ-овқат маҳсулотларини авиақатнов орқали БААга экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Авиакомпания вакиллари юкларни ташиш билан боғлиқ батафсил маълумотлар қўшимча равишда тақдим қилинишини, 2023 йил давомида авиакомпаниянинг Абу Дабидаги таянч аэропорти ихтиёридаги самолётлар сони 8 тадан 15 тага кўпайиши кутилаётганини ва шунга мувофиқ Самарқанд ёки Бухоро шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Музокаралар жараёнида авиакомпания 2019 йилда Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига маҳаллий турагентлар иштирокида таништирув турларини ташкил қилганини ва ушбу тажрибани ҳамкорликда қайта ташкил этиш истагини билдирди. Бунинг учун эса авиакомпания Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар ташкил этувчи туризм корхоналарининг тарғибот материалларига эҳтиёж сезиши таъкидланди. Элчихона томонидан эса бу каби таништирув турларини БАА ва Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан кўплаб кузатувчиларига эга ижтимоий тармоқ юритувчилари билан ҳам ташкил этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида Европадан Ўзбекистонга авиақатновлар сони камлиги учун мазкур авиакомпаниянинг «Etihad airways» авиакомпанияси билан келишувига мувофиқ сайёҳлик компаниялари икки авиакомпания рейсларида транзит мақсадида фойдаланиши мумкинлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, авиакомпания вакиллари 2022 йил 18 ноябрда очилиши кутилаётган Шайх Зоид мерос фестивалидаги «Ўзбекистон» павильонига таклиф этилди ҳамда янги авиақатновни мазкур павильон орқали кенг тарғиб қилишга келишилди.

Қайд этиш керакки, «Аir Аrabia» авиакомпанияси, асосан, А-320 русумидаги самолётлар билан таъминланган бўлиб, Шаржа шаҳридан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 3 марта қатновларни амалга оширади.

Икки давлат авиация идоралари келишувларига мувофиқ «Аir Аrabia» авиакомпанияси 2022 йил 7 декабрдан бошлаб ҳафтасига 2 марта Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида 999 БАА дирҳамидан (3 млн. сўм) бошланган нархларда парвозларни йўлга қўйишга эришилган, келгусида ушбу қатновларни ҳафтасига 7 мартагача ошириш кутилмоқда. Мазкур нархлар йўловчи юкисиз ҳисобланганига қарамасдан, авиакомпания томонидан агар чипталар авиакомпания сайти орқали харид қилинганда 35 БАА дирҳами (106 минг сўм) эвазига Тошкентга 40 кг, Абу Дабига 30 кг юк ташиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш