Сўнгги янгиликлар
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
«Ўзбекгидроэнерго» янги лойиҳалари учун қарийб 1 млрд доллар инвестиция йўналтирилди
27 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида жамият томонидан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ: 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкил топгандан буён янги қурилиш ва модернизация лойиҳаларига қарийб 1 миллиард доллар инвестиция йўналтирилганлиги ва йил сайин жамиятнинг салоҳияти ва жозибадорлиги ошиб бориб, жалб қилинаётган кенг кўламли капитал қўйилмалари ва хорижий инвестициялар ҳисобига энг замонавий технологияларга асосланган янги ГEСлар барпо этилаётгани муҳокама марказида бўлди.

Жамият томонидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 430 МВтга тенг бўлган 55 та ГEС фойдаланишга топширилган. Шундан, 42 та янги ГEС қурилган бўлса, 13 та мавжуд ГEС замонавий талаблар асосида тўлиқ модернизация қилинган.
Эътиборли жиҳати, мазкур кўрсаткич сўнгги йилларда нафақат юртимизда, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам салмоқли натижа ҳисобланади. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ миллий электр тармоқларига электр энергиясини етказиб бериш асносида, йирик солиқ тўловчи сифатида ўтган йилнинг ўзида давлат бюджетига қарийб 1 триллион сўмлик солиқ ва бошқа тўловларни амалга оширган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова