Сўнгги янгиликлар
Умра хизматлари бўйича ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жазоланди
Нотариусликка талабгорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Халқаро қидирувдан 12 йил яширинган аёл Истанбулдан Тошкентга депортация қилинди
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 12 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган аёл Истанбул шаҳридан Тошкентга депортация қилинди.
Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Р.Н. хорижий давлат ҳудудида уюшган гуруҳ таркибида ҳаракат қилиб, уларнинг манфаатлари йўлида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда.
«Ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан зарар кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар бўлинмаларига мурожаат қилишлари сўралади», деб ёзади консулхона матбуот хизмати.
Қўшимча қилинишича, жиноят учун жазоланиш муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда махсус тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.