Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тошкентда халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ўтказилади
Ярмаркада хорижий давлатлар — Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар қатнашиши кутилмоқда.
30 ноябрдан 2 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да Craft Fair Uzbekistan — халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ярмарка Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 77-сонли Қарорига мувофиқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Республика Ҳунарманд уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва Халқ банки ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.
Ярмаркада хорижий давлатлар — Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар қатнашиши кутилмоқда.
Шунингдек, “Novica”, “Wildberries” ва “Alibaba” каби халқаро ҳамда “Joyda”, “CraftmeetsDesign”, “iHunar” каби маҳаллий онлайн маркетплейс ва платформалар ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Иштирокчилар томонидан каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилади.
Таъкидлаш лозимки, ярмарка иштирокчилари лойдан кўза ясаш, ипакдан мато тўқиш, дўппига нақш бериш ҳамда бешик ясаш жараёнларида бевосита иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги мактабларига хос бетакрор маҳсулотлар ҳамда ҳунармандларимиз томонидан ясалган, юртимиз гўзаллигини, бетакрорлигини акс эттирган сувенирларни харид қилиш имкони ҳам бор.
Бундан ташқари, ярмаркага ташриф буюрганлар заргар Тоҳир Муҳаммедов, кулол Алишер Нарзуллаев, каштачи Аҳмад Арабов, кулол Шокир Аҳмаджонов, адрас, атлас тўқувчи, гиламдўз Иброҳим Султонов каби машҳур ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этишлари мумкин бўлади.
Ярмаркадан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг ҳунармандчилик салоҳиятини тарғиб қилиш ва маҳаллий ҳунармандларимизнинг маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашишдир.