Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Давлат захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Бу бўйича Фарғона вилояти ИИББ ЖҚБ га мурожаат қилинган.
Ушбу мурожаат Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига фуқаро Ш.В.дан давлат захирасидаги ерни сотишга уриниш бўйича келиб тушган.
Шунингдек, мазкур мурожаат юзасидан вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Н. Учкўприк тумани «Кенагас» маҳалласи ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган жами 2,5 гектар ер майдонини 650 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани аниқланди.
Фуқаро М.Н. сотмоқчи бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир