Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Шавкат Мирзиёев Напалеон таъсис этган орден билан тақдирланди
Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
Икки асрдан зиёд тарихга эга бўлган Фахрий легион ордени Франциянинг энг олий давлат мукофоти бўлиб, ушбу орден билан дунёга машҳур айрим давлат ва жамоат арбоблари тақдирланган.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни Францияга давлат ташрифи чоғида Президент Макрон 1802 йилда Наполеон Бонапарт таъсис этган ушбу орден билан тақдирлади.
Айтишларича, Ўзбекистон Президенти ушбу орденга икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун сазовор бўлган.
Шу кунгача мазкур олий орден билан Франция президенти генерал Шарл де Голл, Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл, Германия канцлери Ангела Меркель каби машҳур сиёсатчилар мукофотланган.
Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигини янада мустаҳкамланиши юртимиз ривожига хизмат қилади.