Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:38 / 2025-02-13 859 0 Ҳодисалар

Самарқандда автобус ҳалокатида 22 киши жароҳатлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.

world-news

ЙТҲ 11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида «Самарқанд» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида содир бўлганди. Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига кўра, автоҳалокатга автобус ҳайдовчиси Cobalt русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборгани ва тормозни кескин равишда босгани сабаб бўлган.

Бош шифокор Тозагул Холиқованинг «Миллий» телеканалига маълум қилишича, шифохонага 23 нафар аёл ётқизилган, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёлларнинг жароҳатлари оғир: 16 нафар йўловчи жарроҳлик бўлимига, икки нафар аёл реанимацияга ётқизилди. «Уларнинг аҳволи оғирроқ, реанимацияда даволаняпти», деган шифокор.

ЙТҲга учраган туристик автобус Самарқанддан Тошкентга кетаётган бўлган. Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 2203 киши вафот этган, 8901 нафари тан жароҳати олган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш