Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади
“2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:
аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;
аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;
ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.
2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.