Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланади
Президент томонидан «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Эндиликда, давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати ҳаракатсизлик устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади.
Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилиб, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кундан иборат бўлади.
Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ҳамда унинг ажримларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий суд ишни мустақил равишда кўриб чиқиши мумкин. Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
2025 — йил 1- майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.