Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда!
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларнинг жорий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Сайхунобод туманидаги «ABDULRAZAK OTA EXPORT» МЧЖ (Афғонистон) хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган «Паррандачилик кластери, ичимлик суви ва табиий шарбат ишлаб чиқариш ва ресторан ташкил этиш» лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилганда, корхона томонидан аукцион савдосида сотиб олинган собиқ машина трактор парки биносига тижорат банклари ва солиқ органлари томонидан қўйилган таъқиқни олиш муаммоси аниқланган.

Шунингдек, тумандаги «Бешефар гроуп» МЧЖ томонидан «Буғдойни қайта ишлаб ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини ўрганиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024 йилдаги «Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 364-сонли қарорига асосан корхона жойлашган саноат зонасига 2 та 25 МВли трансформатор подстанция қуриш ва мавжуд «Гўзал» подстанциясидан 54,3 км бўлган 110 кВли электр узатиш ҳаво тармоғини тортиш учун Республика бюджетидан 60, млрд. сўм маблағ ажратилганлиги, бироқ молиялаштириш очилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари бошланмаганлиги маълум бўлган.

Қайд этилган, муаммоли масалаларни қонуний ҳал этилиши юзасидан мутасадди идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Айтилишича, ишчи гуруҳнинг Сирдарёдаги ўрганишлари давом этмоқда.
