Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жамоаси Индонезиядаги кўргазмада иштирок этди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Осиё давлатлари миллий модаси ва санъати» кўргазмасида иштирок этди.
Таъкидланишича, ушбу тадбир 2025 йилда Самарқандда бўлиб ўтиши режалаштирилган YUNESKO Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Анжуманда ўзбек миллий либослари ва қўл меҳнати маҳсулотлари намойиш этилиб, турли давлатлардан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган.
Шунингдек, кўргазма доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси Комила Собирова ўз коллекцияси билан қатнашган. Коллекция барча меҳмонларда катта қизиқиш уйғотган.
Осиё давлатлари вакиллари ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу меморандумга талабамиз Комила Собирова ҳам имзо чекди.
Тадбирнинг иккинчи кунида институт ва элчихона вакиллари томонидан катта қозонда ош дамланди. Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли ошнинг тайёрланиш жараёнида иштирок этишди ва ош учун катта навбат ҳосил бўлган.
Қайд этилганидек, мазкур тадбир Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари ва анъанавий санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш баробарида, хорижий давлатлар билан маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.