Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди
Münchner Merkur нашрига кўра, уй Германиянинг янги тарихидаги энг қиммат хусусий мулкка айланган.

Германиянинг Бавария федерал ҳудудида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган олигарх Алишер Усмонов узоқ вақт яшаган вилла сотувга қўйилди. Вилланинг бошланғич нархи 25 миллион евро деб белгиланган. У Германиядаги кўчмас мулк сотуви билан боғлиқ маълумотларни йиғадиган Иммоwэлт сайтидаги энг қиммат уйга айланди. Бу интернет-платформа 1996 йилдан бери фаолият юритади. Виллани сотувга чиқарган шахс – Улрих Крамер. У суд қарори асосида мол-мулкни сотиш билан шуғулланувчи арбитраж бошқарувчиси ҳисобланади. Унинг айтишича, Бавариянинг Волфратсхаузен шаҳридаги туман суди унга Мен оролида рўйхатдан ўтган Тегернсеэ (ИОМ) Лимитед офшор компанияси кредиторларининг даъволарини қондиришни топширган. Айнан шу компания 2011 йилда ушбу виллани 7,2 миллион еврога харид қилган. Крамернинг сўзларига кўра, бу компания молиявий қийинчиликка учраган, чунки фирманинг активлари асосан кўчмас мулкдан иборат бўлиб, бу қарзларни тўлаш учун етарли эмас. Шунинг учун, банкротлик жараёнида виллани сотиш ва тушган маблағни қарзларни тўлашга йўналтириш зарур.Уч қаватли вилла 4700 кв. метр ер майдонида жойлашган бўлиб, Роттах-Эгерн қишлоғида, Тегернзее кўли соҳилидаги Фишерштрассе 12 манзилида жойлашган. 2011 йилдан кейин Усмонов бу уйни ҳафтасига 77 000 евро тўлаб, Тегернсеэ (ИОМ) Лимитед компаниясидан ижарага олган. Münchner Merkur нашри бу компанияни «сохта фирма» деб атаган ва виллани таъмирлаш учун яна бир неча миллион евро сарфланганини қайд этган. Крамер маълумотларига кўра, ушбу виллада 735 кв. метр яшаш майдони, 4 та ётоқхона ва икки юқори қаватда жойлашган ҳожатхоналар мавжуд. Шунингдек, 750 кв. метр майдонга эга сауна ва 20 метрли бассейн ҳам бор. Крамер «агарда вилла сотилса, тушган маблағ банкротлик жараёни учун очилган ҳисобга йўналтирилади, бу ҳисобга фақат менгина киришим мумкин», деб таъкидлаган. Шунингдек, юрист виллани «махфий маркетинг кампанияси» орқали фақатгина тор доирадаги манфаатдор шахсларга сотишни режалаштираётганини маълум қилган. Шунингдек, Крамер вилланинг олдидаги кема гаражини ҳам сотган. Бу бинога Роттах-Эгернда яшовчи шахс 1 миллион евро атрофида пул тўлаган. Бундан ташқари, у Усмонов ходимлари яшаган икки қаватли уйнинг ярмини сотиш бўйича бир нечта риэлторлар аллақачон қизиқиш билдирганини айтган. Бу уй 2018 йилда 2 миллион еврога харид қилинган эди.



