Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Ғишткўприк» чегара божхона пости 4 ойга ёпилади
Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган «Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилади. Маълум қилинишича, чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.
Ушбу чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 5 февралдан «Навоий» чегара божхона постига йўналтирилади. Яқинда замонавий тарзда бунёд этилиб, 27 январдан синов режимида иш бошлаган «Навоий» чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, «Ғишткўприк» постига яқин ҳудуд ҳисобланади. Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида «Навоий» чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Президентнинг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан, мазкур чегара божхона постини қайта реконструкция ва модернизация қилиш ишлари олиб борилаётганди. Қурилиш даврида божхона постида йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракати узлуксиз давом эттирилди. Бунинг учун вақтинчалик иншоотлар ишга туширилган эди. Эндиликда мана шу иншоотлар демотаж қилинади, атроф ободонлаштирилади, қулай инфратузилма шакллантирилади.
Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги яна бир пост — «Довуд ота» постидан ҳаракатланиш таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши сабаб 1 февралдан уч ойга тўхтатилди. Фақат рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг ушбу чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади. 2025 йил 1 июндан давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.



