Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 20

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 190

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 270

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

20:05 / 2025-02-01 661 0 Ҳодисалар

Бухорода аёл тузламадан заҳарланиб, вафот этди

Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар берди.

world-news

Бугун, 1 февраль куни Бухоро вилояти Шофиркон туманида 2 йиллик помидор консервасини истеъмол қилган аёл вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасига 11 январь куни бир оиладан 4 нафар шахс соғлигидаги ёмон ўзгаришлар сабаб мурожаат қилиб келган. Ушбу фуқаролардан олинган текширув натижаларига кўра, улар ботулизм касаллигига чалингани аниқланган.

«Уларга вилоятнинг малакали мутахассислари томонидан мунтазам равишда керакли амалий ёрдам кўрсатилган», дейилади хабарда.

Даво муолажаларидан сўнг, оиланинг 3 нафар аъзоси соғлиғида ижобий ўзгаришлар юз берган ва мутахассислар томонидан уйларига кетишига рухсат берилган. Бироқ бемор И.Ш.да тузламадан кўпроқ истеъмол қилгани, касаллик аломатлари оғир кечиши оқибатида кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамасдан биологик ўлим ҳолати содир бўлган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш