Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -20 даражагача пасаяди, Тошкентда қор ёғиши давом этиши мумкин.

«Ўзгидромет» бугун, 16 декабр куни учун об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5 –10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –10... –12, кундузи –3... –5 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17 –22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –8... –13 даража, баъзи жойларда –15 даражагача пасаяди, кундузи 0... –5 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15 –20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –8... –13, кундузи 0... –5 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15 –20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –8...–13 даража, баъзи жойларда –15 даражагача пасаяди, кундузи 0... –5 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда қор ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 –13 даража совуқ, баъзи жойларда –15 даражагача пасаяди, кундузи 0... –5 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3... –8 даража, баъзи жойларда –5... –10 даражагача пасаяди, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5... –10, кундузи 0... –5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7 –12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –15... –20 даража, кундузи –8... –13 даража бўлади.



