Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:10 / 2024-12-02 458 0 Жамият

Пивоваров воқеасидан сўнг рус ОАВ вакиллари Ўзбекистон қонунларига риоя этишга чақирилди

«Россия ОАВнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида баъзида юзага келадиган муаммоли вазиятлар сабаб яна бир бор ушбу мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишлари кераклигини эслатиб ўтамиз. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган журналист ва блогерлар мамлакатга сафар қилишдан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан тегишли аккредитациядан ўтиши керак», — дейилади Россия элчихонаси хабарида.

world-news

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакатга ташриф буюраётган рус ОАВ вакилларини қонунларга риоя қилишга чақирди.

«Россия ОАВнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида баъзида юзага келадиган муаммоли вазиятлар сабаб яна бир бор ушбу мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишлари кераклигини эслатиб ўтамиз. Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган журналист ва блогерлар мамлакатга сафар қилишдан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан тегишли аккредитациядан ўтиши керак», — дейилади элчихона хабарида.

Россия элчихонаси ижтимоий тармоқларда тарқалган россиялик блогер ва журналист Алексей Пивоваров ҳамда унинг суратга олиш гуруҳи Нукусда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилгани тўғрисида хабарларга  аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан боғланганини маълум қилган.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон бўйича ҳудудий бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берган.

«Дастлабки текширув натижасида хорижий журналистлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида олдиндан аккредитациядан ўтмасдан амалга оширилгани аниқланди, бу амалдаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Алексей Пивоваров таниқли тележурналист, НТВ ва бошқа телеканалларда ишлаган, сўнгги йилларда постсовет ва узоқ хориж мамлакатлари ҳақида бир қатор кўрсатувлар эълон қилган «Редакция» YouTube канали муаллифи.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш