Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 57

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

09:37 / 2024-12-01 490 0 Жамият

Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра БАА ҳудудига киритилмаяпти

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари амирликлар ҳудудига киритилмаётгани юзасидан маълумот берди. Унга кўра жорий йил 30 ноябр куни Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортга Тошкент—Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра амирликлар ҳудудига киритилмаган.

world-news

Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари амирликлар ҳудудига киритилмаётгани юзасидан маълумот берди.

Жорий йил 30 ноябр куни Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортга Тошкент — Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра амирликлар ҳудудига киритилмаган.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Абу Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси мазкур аэропорт маъмурияти ҳамда амирликларнинг мутасадди идоралари вакиллари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни назоратга олган.

«Аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда ҳамюртларимизни уч маҳал овқат билан таъминлаш ҳамда уларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ташкил этилди. Юзага келган вазиятни ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Gazeta.uz нашри суҳбатлашган Шайх Зоид аэропортидаги фуқаролардан бирининг айтишича, аёллар, болалар ва кексалар қўйиб юборилган, 20 дан 40 ёшгача бўлган эркаклар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Уларнинг ҳеч бирига бу каби ҳаракатлар нима сабабдан амалга оширилаётгани юзасидан изоҳ берилмаган.

«Учиб келишимиз билан паспорт назоратида бизни шунчаки четга тортиб, ҳеч қандай тушунтиришларсиз паспортларимизни олиб қўйишни бошлашди. Биз қандайдир маълумот беришларини кутиб ўтирдик. Кейин бирма-бир чақириб, нима мақсадда, қанча кунга келганимизни сўрай бошлашди, телефон рақамларимизни олишди ва саволларимизга жавоб бермаган ҳолда яна ортга чиқариб юборишди. Шундай қилиб, 15 соат ўтирдик», — дейди нашр суҳбатдошларидан бири.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш