Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Эндиликда МИБ суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
Президент "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан президент айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлардаги аъзолиги бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилди.
Бюро Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқига аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш учун масъул бўлади.
Маълумот учун: Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи – турли мамлакатларнинг суд ижрочилари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун ташкил этилган нодавлат ташкилот. 1952 йилда Франция Суд ижрочиларининг миллий палатаси ташаббуси билан тузилган. Ҳозирги вақтда ташкилот тахминан 100 та мамлакатнинг суд ижрочилари хизматларини бирлаштиради.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, Бюро директори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўрнига унинг таркибига лавозими бўйича Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи киради.