Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:23 / 2024-11-29 650 0 Жамият

Наркотик билан боғлиқ жиноятларнинг чорак қисми ёшлар томонидан содир этилган

2019–2023 йилларда республикамизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг 22-25 фоизи ёшлар (30 ёшгача) томонидан содир этилган. Мазкур кўрсаткич жорий йилнинг ўтган 8 ойида эса 33,4 фоизни ташкил этган. 

world-news

Бу ҳақда 27 ноябрь, чоршанба куни Сенатда ушбу мавзуда бўлиб ўтган жамоатчилик эшитувида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи препаратлар ва таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори воситалари кенг тарқалмоқда.

Жумладан, 2021–2023 йилларда ўтказилган тадбирларда бу каби дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида зарурий чора-тадбирлар олиб борилган, натижада 13,8 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Шу билан бирга, сўнгги вақтларда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.

Таъкидланганидек, Интернет маконида гиёҳвандлик воситалари ва психоактив моддалар савдосига ихтисослашган 52 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг 14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритган.

Телеграм мессенжерида шу мазмунда 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этган.

Эшитув давомида мутасаддилар томонидан бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш