Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахсга энг оғир жазо берилди
Жорий йил июль ойида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 28 ноябрь куни ЖИБ Тошкент вилоят судида мазкур жиноий қилмишга қўл урган 29 ёшли З.С.га (эркак) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З. С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж», «з» ва «и» бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари ва 173-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ўз навбатида, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлили эканлиги томонларга маълум қилинди.