Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 21

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 101

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 191

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 218

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 196

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 321

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 295

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 271

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

12:36 / 2024-11-26 336 0 Сиёсат

Трампга нисбатан жиноий ишлар тўхтатилди

Махсус прокурор Жек Смит суддан АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга қарши ишни тугатишни сўради. Бу ҳақда унинг ўзи 25 ноябрь куни маълум қилди.

world-news

Судья Таня Чуткан номига берган баёнотида Смит АҚШ Конституцияси судланувчининг инаугурациясидан олдин ишни тугатишни талаб қилишини тушунтирди. Ўша куниёқ Чуткан ишни расман тўхтатди.

Сайлов кампанияси вақтида Доналд Трамп Жек Смитни Оқ уйга қайтиши биланоқ ишдан бўшатишини айтган эди.

Умуман олганда, Доналд Трамп АҚШда тўртта жиноий иш бўйича айбланган. 25 ноябрь куни иккита федерал иш ёпилди: улар сиёсатчининг 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уриниши ва махфий ҳужжатларни нотўғри сақлаш билан боғлиқ.

Доналд Трампга қарши яна иккита иш штат даражасида қўзғатилди: Нью-Йорк ва Жоржия. Биринчисида, собиқ президент бизнес ҳужжатларини қалбакилаштиришда айбланмоқда. Ҳакамлар ҳайъати уни айбдор деб топди, шундан сўнг у қарор устидан шикоят қилди ва судья ишни тўхтатди.

Иккинчи ҳолатда Трамп 2020 йилда амалдаги президент Жо Байденга мағлуб бўлган Жоржиядаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказишга уринганликда айбланмоқда.

Бундан ташқари, Доналд Трампга нисбатан иккита фуқаролик иши қўзғатилган. Улар 1990 йиллар охирида собиқ журналист Жан Керроллнинг жинсий зўравонлиги ва кейинчалик унинг туҳмати билан боғлиқ.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш