Qidirish

15:53 / 2024-11-20 164 0 Сиёсат

Укаринага Россияга зарба бериш учун яна бир замонавий қурол берилади

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Британиянинг узоқ масофага учувчи «Storm Shadow» ракеталарини Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш учун ишлатишга рухсат берди. Бу ҳақда «The Times» газетаси Dauning-Street'даги манбаларга таяниб хабар берди.

world-news

Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия бош вазири Кей Стармер ва унинг ҳукумат аъзолари Россияга жанг майдонида стратегик устунлик бермаслик учун оператив сабабларга кўра «Storm Shadow» ҳақида расмий баёнот бермайди.

Қайд этилишича, Лондон бир неча ойдан бери Вашингтондан Россия Федерациясининг ҳудудига бўронли зарба бериш учун рухсат олишга ҳаракат қилмоқда. Гап Британия ракеталари ҳақида кетаётган бўлсада, улардан муваффақиятли фойдаланиш Американинг бошқарув тизимисиз имконсиздир.

Шу билан бирга, Стармернинг иттифоқчилари «Тhe Times» нашрига «Storm Shadow» ракеталарининг Россия ҳудудига чуқур зарба беришини маъқуллаш Украинадаги можаронинг боришини ўзгартирмаслигини айтди.

Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Бен Уоллес, ушбу ракеталарнинг Россия Федерациясига қарши ишлатилиши кучли сигнал бўлади, деган фикрни билдирди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Германиянинг «Тaurus» қанотли ракеталарини Киевга топшириши янада муҳимроқ қадам бўлади.

17 ноябрь куни «Тhe New York Times» ўз манбаларига таяниб, АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳудудидан Россия Федерациясига АТАCМS ракеталари билан зарбалар беришга рухсат бергани ҳақида хабар берди.

«Тhe Times» нашрининг ёзишича, тегишли қарор Вашингтонда оммавий ахборот воситаларига тарқалиб кетишидан уч кун олдин қабул қилинган.

Россия Мудофаа вазирлиги 19 ноябрга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Брянск вилояти ҳудудига АТАCМS ракеталари билан ҳужум қилгани, улардан бештаси «Пантсир» ва S-400 тизимлари томонидан уриб туширилгани, яна бири шикастлангани ҳақида хабар берган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммитидаги иштирокидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида содир бўлган воқеани изоҳлар экан, Украина Қуролли кучларининг Брянск вилоятига АТАCМS ракеталари билан берган зарбалари Ғарб кучайишни хоҳлаётганига ишора бўлиб хизмат қилганини айтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш